Шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Шахмат мусобақаси бўлиб ўтди


Сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга хизмат қиладиган спорт тури бўлган спортнинг шахмат турига аҳолини кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилябди.

Жорий йилнинг 14-январь санасида 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини эълон қилиниши ҳам айнан спортнинг шахмат турини кенг омма орасида тарғиб қилиш қаратилган муҳим ишдир.Барча жойда бўлгани каби Оқолтин туманида ҳам мазкур қарорни бажарилишини таъминлаш мақсадида  тизимли ишлар олиб борилябди. Маҳаллаларда аҳолининг,хусусан, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш,улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш,спортнинг шахмат турини оммалаштириш орқали ёшларни шахмат бўйича ўтказиладиган мусобақаларда кенг жалб этиш ҳамда мамлакатимизда иқтидорли ёш шахматчиларни аниқлаш борасида нуроний отахонлар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ташкил этилябди. 

   Бугун ана шу тадбир доирасида маҳалладаги нуроний отахонлар иштирокида "Бўлим кубоги" учун мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақанинг якуний натижасига кўра 1-ўринни А.Навоий МФЙ вакили Азимов Қилич, 2-ўринни "Янги давр" МФЙ вакили Кан Герасим Владимирович, 3-ўринни "Бўстон" МФЙ вакили Йулчиев Бахтиёрлар эгалладилар ва номинациялар буйича фаол иштирок этган 7 нафар шахматчилар фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

Муяссар Пардаева, жамоатчи мухбир

Report Page