Оқолтин туманида жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар сони маълум қилинди

Оқолтин туманида жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида содир этилган жиноятлар сони маълум қилинди


Жами умумий жиноятлар 6 ойи давомида 70 та жиноят содир этилган бўлиб ўтган йилнинг шу даврига келиб 70 тани ташкил этган умумий жиноятлар сонига барқарор сақланмоқда.

Жиноят қидирув йўналишида содир этилган жиноятлар 24 тани ташкил қилмоқда та; ўтган йилнинг шу даврига келиб 35 тани ташкил этган ўтган йилга нисбатан 11 тага ёки 31,4 фоизга камайтиришга эришилган.

оғир турдаги жиноятлар 20 та;

ўта оғир турдаги жиноятлар 1 та;

иктисодиётга оид жиноятлар 34 тани ташкил этади;

аниқланган жиноятлар 45  тани ташкил этади.

     Ўтган давр мобайнида туманда ўғирлик жинояти 4 та содир этилган бўлса,  2021 йилнинг шу даврига 4 тани ташкил этган бўлиб, барқарор сақланган. Ушбу содир этилган ўғирлик жиноятлари фуқароларнинг ўзлари мол-мулкларига бепарволик билан қаровсиз қолдираётганлиги оқибатида жиноятчиларнинг қурбонларига айланиб қолаётганлиги сабаб бўлмоқда. "Обод ва ҳавфсиз маҳалла” тамойили асосида туманда ўғирлик ва барча турдаги жиноятлар ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида тумандаги 4 та Янги давр, Кўркам диёр,  А.Навоий ва Саховат маҳалла фуқаролар йиғинларининг асосий кириш ва чиқиш жойлари ҳамда аҳоли гавжум бўлган жамоат жойларига 25 видеокузатув камералари ўрнатилганлиги юзасидан фуқароларга профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

 Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида хар бир содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга тезкорликда муносабат билдириш мақсадида, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида 13 та махаллаларда туну-кун, узлюксиз ишлайдиган таянч пунктлари ташкил этилди ва уларда маҳалла фаоллари,  профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда хизмат олиб боришлари ташкил этилди.

Бунинг натижасида маҳаллалардаги ижтимоий криминоген вазиятдан тўлиқ хабардор бўлган ҳолда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга эришилмоқда.

Ҳар бир профилактика (катта) инспекторлари фуқаролар билан хушмуомала, ҳар қандай муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ҳаракат қилиши,  ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш,  фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқ билан манзилли мулоқот қилиш,  хонадонма-хонадон кириб бориш,  уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида ҳудудда истиқомат қилувчи шахслар билан мунтазам равишда суҳбатлар олиб борилмоқда.

Оқолтин туман ИИБ

 

Report Page