Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фазиловнинг “Ёшлар куни” муносабати билан табриги

Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фазиловнинг “Ёшлар куни” муносабати билан табриги


Ассалому алайкум, зиз ёшлар!

Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз ёшлик инсон умрининг нақадар гўзал ва беғубор фасли, улкан орзу-умидлар, беқиёс имкониятлар даври эканини янада чуқур ҳис қилиб, сиз, навқирон ёшларимизга энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Азму шижоатли, навқирон йигит-қизларимизнинг ўз соҳасида, жамоат ишларида эришаётган ютуқларини муносиб рағбатлантиришга давлатимиз томонидан катта аҳамият берилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўз натижарини беришни бошлади. Жумладан, спорт соҳасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 72 нафар ўқувчи ёшларимиз Ўзбекистон чемпионати ва кубок мусобоқаларида турли йўналишларда совриндор бўлишди. 2007 йилда туғилган қизлар орасида спортнинг бокс тури бўйича Ўролова Сайёра Ўзбекистон чемпиони бўлиб, Сирдарё вилояти тарихидаги биринчи чемпион қизга айланди, тумандаги «New Level Shoes» оилавий корхонаси раҳбари Ёрбек Мавлонов ва Оқолтин туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Дилшод Каримовлар — «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди. Бу мукофотлар бутун туманимиз ёшларига берилган мукофот деб ўйлайман. 

Бугун биз ўз олдимизга қўйган улкан ва масъулиятли вазифалар бутун халқимиз каби сизлардан ҳам ҳар томонлама катта тайёргарлик ва сафарбарликни талаб этмоқда.

Ишончим комил, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб, ўз амалий ишларингиз, ғайрат-шижоатингиз билан жонажон Ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласиз.

Сизларни Ёшлар куни билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.

Report Page