Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаолларининг самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаолларининг самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди


Оқолтин туманидаги 13 та маҳаллада ҳоким ёрдамчиси,ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилинган. Уларнинг фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаб борилмоқда. Мақсад - тумандаги масалаларни “маҳаллабай” тизим асосида ўрганиб, тезкор ечим топишдан иборат.Туман ҳокимлиги фаоллар залида бўлиб ўтган йиғилишда сектор раҳбарлари ва котиблари, ҳоким ўринбосарлари,маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳар бир хонадонга кириб боришида, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда  ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаолларининг масъулияти хусусида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Report Page