Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Ҳокимлик аризангни ёз, деб босим қиляпти” сарлавҳали хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Ҳокимлик аризангни ёз, деб босим қиляпти” сарлавҳали хабар юзасидан


Кейинги йилларда маҳаллаларни янада қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш, уни аҳолига яқин ва маслакдош тузилмага айлантириш бугунги куннинг муҳим талабига айланиб бормоқда. Натижада маҳаллаларнинг жамиятимиздаги обрў-нуфузи янада ортиб, халқ билан давлат ўртасидаги кўприкка, одамларнинг қувончу ташвишлари, муаммоларига ечим топадиган, дардини, таклифини айтадиган, ташаббусларини қўллаб-қувватлайдиган ноёб институтга айланди.

Бироқ ҳали соҳада ечимини кутаётган масалалар йўқ эмас. Президентимизнинг  жорий  йил феврал ойида Наманган вилоятига ташрифи давомида «Энди маҳалла ташаббускор, маҳалла раиси ислоҳотчи бўлиши, лекин ҳозирги раисга талаб мутлақо бошқача бўлаётганлигини таъкидлаб, маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этган эди.

Мурожаатга қайтадиган бўлсак Жорий йилнинг 5 май куни Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси томонидан Кўркам диёр маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти ўрганилди. Унга кўра “Аҳоли муаммоларини билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5700-сонли Фармони ижроси юзасидан “маҳалла - сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла ” тамойили асосида ҳамкорлик йўлга қўймаган. Ҳар чоракда маҳалла раиси худуддаги долзарб муаммолар тўғрисида маълумотларни сектор раҳбарига ва Халқ қабулхонасига тақдим этиб бормаган. Маҳаллада “Маънавият соатлари” ва “Хуқуқий билимлар”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси”, “Ёнғинлар профилактикаси”, “Йўл харакати хавфсизлиги” кунларини ташкил этмаган ва “Йўл харитасининг” 28-бандининг ижросини таъминламаган.Кўркам диёр маҳалласи раиси ва унинг ўринбосарлари маҳаллада оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бор хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни муаммоларини ўз вақтида аниқлаш масаласида тизимли ишлар амалга оширлмаган. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар етарлича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмаганлиги сабабли жорий йилда ажримлар сони 3 тага кўпайган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги  485-сонли Қарори асосида Кўркам диёр маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти 2020 йил баҳолаш натижаларига кўра қониқарсиз деб топилган. Ижро интизоми мутлақо қониқарсиз, фуқаролар йиғини юритувида бўлган ҳужжатлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Х.Жабборов 2020 йил август ойидан буён Кўркам диёр маҳалласи раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 22 тага ошган. Ушбу мурожаатларнинг 17 таси ёки 77,2 фоизи айнан  маҳалла раисининг  хатти-ҳаракати устидан норози бўлиб қилинган мурожаатлар ҳисобланади. Қолаверса шу қисқа давр ичида ходимлар ўртасида жамоавий муҳит бузулиб, лавозим мажбуриятлари тўлақонли бажарилмаганлиги сабабли огоҳлантиришлар берилган

Оқолтин туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими.

Report Page