Оқолтин  туманида сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш бўйича семинар-тренинг  машғулотлари бошланди

Оқолтин  туманида сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш бўйича семинар-тренинг  машғулотлари бошланди


Жорий йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Бу барча даражадаги сайлов комиссияларининг зиммасига улкан масъулият юклайди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимини тизимли асосда шакллантириш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Мамлакатимиз сайлов тизимини ислоҳ қилиш ва янада демократлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қонунчилигимизни сайлов ҳуқуқига оид халқаро стандартларга уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш даркор.

Жорий йилнинг 8 февраль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир қонун билан сайлов қонунчилигининг такомиллаштирилиши бунинг ёрқин далили бўлди.

Миллий сайлов тизимидаги бундай изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар сайловда очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик амалда кенг таъминланиши учун участка сайлов комиссияларидан то Марказий сайлов комиссиясигача – барча даражадаги сайлов комиссиялари, барча сайлов ташкилотчилари ўз ишини энг илғор демократик принциплар асосида ва юксак ташкилий даражада амалга оширишида муҳим омил бўлиши табиий.

Жумладан, Оқолтин туманида ҳам сайлов комиссиялари аъзолари малакасини ошириш мақсадида  семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Тренингларда “Муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, сайлов кунига тайёргарлик”, “Сайловчилар рўйхати билан ишлаш”, “Сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш тартиби”, “Сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш тартиби” каби муҳим мавзуларда назарий ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда

Нуриддин Юлдашев,

Оқолтин туман ҳокимининг маслаҳатчиси

Report Page