Оқолтин туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Оқолтин туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди



Оқолтин туман Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарорига асосан, умумий ўрта таълим мактабларида 2021-2022-ўқув йили давомида амалга оширилган Маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди.

Йиғилишда умумий ўрта таълим мактаблари диекторларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирок этган мазкур йиғилишда туман корхона, ташкилотларида 2022-йил май ойи ҳолатига амалга оширилган ишлар, ўрганишлар натижалари маълум қилиниб, бу бўйича танқидий ва таҳлилий маълумотлар ўқиб эшиттирилди. Ушбу соҳада жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимларга огоҳлантириш берилди. Шунингдек, йиғилиш якунида ташкилотлар ва маҳаллаларда бу борада амалга ошириладиган ишлар ва муҳим вазифалар белгиланди.


Report Page