Оқолтинда ғалла ўрим-йиғими бошланди

Оқолтинда ғалла ўрим-йиғими бошланди


Туман ғаллакорлари томонидан жорий йил ҳосили учун 14 минг гектар ер майдонида ғалла етиштирилган бўлиб, шартномага мувофиқ қарийб 31 минг тонна ғалла топшириш назарда тутилган. Айни пайтда пишиб етилган ғалла ҳосилини юқори унумдор комбайнлар ёрдамида қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига етказиш мақсадида сифатли техника ва ишчи кучи жалб этилган ҳолда 16 та махсус отрядлар ташкил этилган бўлиб уларнинг ҳар бирига ИИБ, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлимининг хизматчилари, шунингдек, алоҳида ҳисобчилар бириктирилган.

Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай, қисқа муддатда ўриб-йиғиб олиш мақсадида 32 та ғалла ўриш комбайнлари, 145 та юк автомобили, 7 та кўчма устахоналари ва 7 та ёқилғи-мойлаш материалларини ташиш агрегатлари шай қилиб қўйилган.

Ғалла ўриш мавсуми “Андижон” СИУ ҳудудидаги “Нурали Бегмат хожи” фермер хўжалиги далаларида 12 гектар майдонда етиштирилган арпа ҳосилини йиғиштириб олиш билан бошланди. Бободеҳқоннинг пешона тери эвазига етиштирилган ҳосил чўғи ёмон эмас. Мавсумнинг дастлабки кунида ҳар гектар арпадан ўртача 40 центнердан юқори ҳосил кўтарилди.

Ўрим жараёнида вилоят ҳокими, туман сектор раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбарлари иштирок этди. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев гуруҳлар зиммасига катта масъулият юкланганлиги, ҳосилни нест-нобудсиз қисқа муддатда йиғиб олиш лозимлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page