Икки авлод учрашуви

Икки авлод учрашуви


Халқимизда ёши улуғ инсонларни эъзозлаш  миллий қадрият ҳисобланади. Кексаларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиб яшаш, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз мазмунига айланган.Оқолтин туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, туман Кенгаши депутати Насиба Бобонова ташаббуси билан "Фахрийлар-бизнинг фахримиз" деб номланган икки авлод учрашуви ташкил этилди.. Тадбирга мазкур боғчада узоқ йиллар меҳнат қилиб хозирда кексалик гаштини сураётган онахонлар ва маҳалла ходимлари ва фаоллари таклиф этилди. Улар ўз иш жараёнлари бўлиб ўтган, ҳозирда хотирага  айланган қизиқарли воқеа-ходисаларни эсга олишди.Тадбир сўнгида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими томонидан эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.Боғча тарбияланувчилари томонидан "Сизга эҳтиром" номли концерт дастурини намойиш этишди.Бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган ҳар бир инсон кексайганда ҳурмат-иззат кўриб, эъзозланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшашга муносибдир. Зеро,фахрийлар- фахримиз, ифтихоримиздир.

Муяссар Пардаева,

Жамоатчи мухбир

Report Page