Оқолтинда 2 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Оқолтинда 2 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди


Туманимизда маҳалла ободлиги йўлида қатор ижобий ишлар бажарилиб келинмоқда. Жумладан, “А.Навоий” ҳамда “Янги давр” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги замонавий биносининг фойдаланишга топширилиши, у ерда истиқомат қилаётган аҳолини ниҳоятда мамнун қилди. Очилиш маросимида Оқолтин туман ҳокимлиги мутасаддилари, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар ва жамоат фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими  сўзга чиқиб,  маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, оилалар жипслиги, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма эканини эътироф этиб, сўнгги йилларда юртимизда маҳалла институти фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда унинг ўрни ва ролини янада ошириш, бу борада соҳа ходимларига зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган мазкур бинода, маҳалла аҳли учун кутубхона ташкил этилган бўлиб, унда болалар ва катталар учун турли бадиий адабиётлар тўплами ҳамда электрон  QR кодли китоблар жамланмаси мавжуд.

"Обод қишлоқ" дастури асносида барпо этилган мазкур масканларда ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилиб амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page