2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ўрим-йиғим мавсуми отрядлари учун семинар ташкил этилди

2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ўрим-йиғим мавсуми отрядлари учун семинар ташкил этилди


Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев қатнашиб, масъулларнинг туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб, йиғиб олишга тайёргарлиги бўйича ҳисоботларини тинглади. Шунингдек, ғалла йиғимини ташкил этиш ҳамда бошоқли дон ялпи ҳосили ва ҳосилдорлигини аниқлаш мақсадида тузилган ўрим-йиғим отрядлари, алоҳида жалб қилинган дон ташиш техникаларининг ҳайдовчилари, дон қабул қилиш шаҳобча масъулларига жорий йилда йўлга қўйилаётган тизим хусусида тушунчалар бериб ўтди.

Туман ғаллакорлари томонидан жорий йил ҳосили учун 14 минг гектар ер майдонида ғалла етиштирилган бўлиб, шартномага мувофиқ қарийб 31 минг тонна ғалла топшириш назарда тутилган. Айни пайтда пишиб етилган ғалла ҳосилини юқори унумдор комбайнлар ёрдамида қисқа фурсатларда ўриб-янчиб олиб, қабул масканларига етказиш мақсадида сифатли техника ва ишчи кучи жалб этилган ҳолда 13 та махсус отрядлар ташкил этилган бўлиб уларнинг ҳар бирига ИИБ, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлимининг хизматчилари, шунингдек, алоҳида ҳисобчилар бириктирилган.

Туман бўйича 29 та ғалла ўриш комбайнлари, 145 та юк автомобили, 7 та кўчма устахоналари ва 7 та ёқилғи-мойлаш материалларини ташиш агрегатлари шай қилиб қўйилган.

Report Page