Оқолтин туманида ташқи реклама воситалари қай аҳволда?               

Оқолтин туманида ташқи реклама воситалари қай аҳволда?               


Ҳудуддаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан, пешлавҳалар, реклама ва эълонлар кўргазмали бошқа ахборот матнларининг давлат тилида бўлишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар:

Оқолтин тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан 2021 йил давомида ҳудуддаги ташқи ёзувлар (пешлавҳа, реклама ва бошқа эълон, ахборот матнлар) давлат тилида, имло хатоларсиз ва ўзбек адабий тили меъёрлари асосида ёзилишини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. 2021 йил январ-май ойлари давомида аниқланган, ўзгартирилиши лозим бўлган ташқи ёзувлар сони 124 тани ташкил қилиб, шундан хорижий тилда ёзилган ташқи ёзувлар 8 тани, хато билан ёзилган ташқи ёзувлар 6 тани ташкил қилди. 2021 йил январ-май ойлари давомида тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтириш ва тарғиботлар натижасида 7 та хорижий тилда ёзилган ташқи ёзувлар ҳамда 6 та хато билан ёзилган ташқи ёзувлар ўзгартирилди.

Туман ҳудудида бугунги кунда 4 та ташқи реклама (2 томонлама билбоард), 51 та реклама шитлари ҳамда 200 тадан ортиқ пешлавҳалар, реклама, элонлар ва бошқа ахборот матнлари жойланган ташқи реклама воситалари мавжуд.

Туман ҳудудидаги ташқи барча ташқи ёзувлар, шу жумладан, пешлавҳалар, реклама ва эълонлар кўргазмали бошқа ахборот матнларининг давлат тилида бўлишини таъминлаш мақсадида Манавият ва марифат маркази, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда 5 маротаба тумандаги барча маҳалларда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида тумандаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари мулкдорларига Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги, “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Ташқи рекламаларни жойлаштириш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 702-сонли қарорларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда Рус ва инглиз тилида ёзилган пешлавҳаларни ўзбек тилида ёзилган пешлавҳалар билан, гўзаллик салонларидаги менталитетимизга ёд бўлган турли расмларни миллий руҳдаги расмлар билан алмаштириш бўйича тадбиркорларга туман ҳокимининг ўринбосари А.Ҳайдаров номидан “Огоҳлантириш хати” тақдим этилди.

Тадбиркорлик субъектлари атрофида жойлашган савдо комплексларида ташқи рекламалар, нархномалар, ахборот матнлари ўзбек тилида бўлиши юзасидан тадбиркорлик субектлари эгаларига тушунтирилди.

Оқолтин туманида фаолият кўрсатаётган 54 та хўжалик юритувчи субъектларга туман солиқ инспексияси томонидан онлайн назорат касса машиналари ўрнатилган бўлиб, ушбу касса машиналарининг чек қоғозларида акс этадиган маълумотлар давлат тилида эканлиги аниқланди.

Туман солиқ инспексияси томонидан туманда фаолият юритаётган 14 та хўжалик юритувчи субъектларга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндаги 345-сонли қарорига асосан алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга асосан, истеъмолчиларни чалғитишга олиб келувчи ишончсиз маълумотларга йўл қўймаслик мақсадида маҳсулотнинг таркиби, ҳусусиятлари, озуқавий қиймати, келиб чиқиши ва фойдаланиш усули, шунингдек тўғридан-тўғри ёки билвосита алкоголсиз маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини тавсифловчи бошқа маълумотлар давлат тилида бўлиши юзасидан тегишли тартибда огоҳлантириш берилди.

 С.Райимов,  

туман ҳокимининг маслаҳатчиси                                                                    

Report Page