Околтин тумани 2-сектор Штаби аъзоларининг ҳафталик иш фаолияти самарадорлиги муҳокама килинди

Околтин тумани 2-сектор Штаби аъзоларининг ҳафталик иш фаолияти самарадорлиги муҳокама килинди


Кун тартибида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати, маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, ижтимоий-маиший муаммоларни бартараф қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромадга эга бўлишлари учун амалга оширилаётган ишлар, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.

Туман прокурори Анвар Шукуров кун тартибидаги ҳар бир масалага алоҳида тўхталиб ўтар экан, “Инсон қадрини улуғлаш” ғояси остида келгусида ҳам шу каби амалий ишларни тизимли равишда олиб бориш секторнинг асосий мақсад-вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

Шунингдек 8-сонли умумтаълим мактабида давомат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилиб, 16 нафар ўқувчи дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмаганлиги аниқланди. Туман прокурори томонидан мактаб маърияти ҳамда туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбасига тегишли кўрсатмалар берилди.

Куннинг иккинчи ярмида ҳудуддаги “Бобур” қишлоқ врачлик пункти фаолиятини ўрганилиб, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишсифатини яхшилаш, зарур дори-дармон воситалари билан таъминлаш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

Сектор раҳбари "Аҳиллик" маҳалласидаги савдо шахобчаларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси билан танишар экан, озиқ ва ноозиқ маҳсулотлари ва бошқа кундалик эҳтиёж молларининг етарли заҳираси мавжудлиги, савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик бўйича сотувчиларга тавсиялар берди.

Элдор Акбўтаев,

Оқолтин тумани 2-сектор котиби

Report Page