“Темур тузуклари” билимдони” танлови ғолиблари аниқланди

“Темур тузуклари” билимдони” танлови ғолиблари аниқланди


Соҳибқирон тафаккурининг маҳсули бўлган “Темур тузуклари” асарида давлатчилик ва дипломатия, ҳарбий маҳорат, бунёдкорлик салоҳияти, илм-фан, санъат ва меъморчиликка оид қарашлар, дину диёнат, адолатни жойига қўйиш борасидаги фикрлар ҳар томонлама аниқ, ишонарли ва таъсирчан тарзда ёритилган.

“Темур тузуклари” ёш авлоднинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга бевосита хизмат қилади. Оқолтин туман Халқ таълими ташаббуси билан ўқувчи ёшлар ўртасида икки босқичли “Темур тузуклари” билимдони”  танлови ўтказилди.

Танловнинг саралаш босқичида тумандаги 18 та умумтаълим мактабларидан  120 дан ортиқ ўқувчи иштирок этган бўлса, улардан энг юқори натижаларга эришган 1-5-8 ва 13- умумтаълим мактаблари ўқувчилари туман босқичида ўз билимларини синашди.

Улар 4 шарт, яъни “Амир Темур ва бугунги замон“, “Амир Темурнинг ҳарбий сабоқлари”, “Амир Темур ўгитлари билимдони” ва савол-жавоб шартлари бўйича ўзаро беллашди. Якунда 8-умумтаълим мактаби ўқувчилари 1-ўринни эгаллаб мутлоқ ғолиб бўлди.

Танлов миллий меросимиз тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

Оқолтин туман Халқ таълими бўлими

Report Page