3-сонли мактабгача таълим муассасасида "Мен атлас кияман" кўрик-танлови ўтказилди

3-сонли мактабгача таълим муассасасида "Мен атлас кияман" кўрик-танлови ўтказилди


Мактабгача таълим бош бошқармасининг 2021 йил 21 апрелдаги 02-02/1-599-сонли хатидаги "Аҳоли ва ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этиш" чора-тадбирлари режасини ижро этиш борасида Республикамиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида  "Мен атлас кияман" деб номланган кўрик-танлов ўтказилмоқда.Шунингдек, "Андижон" махалласида жойлашган 3-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам ушбу кўрик-танлов ўтказилди. Танловда боғча тарбиячилари ва тарбияланувчи қизлари иштирок этди. Танлов ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланишди.                                   

- Болаларнинг қизиқиши,иқтидори, рухий ва жисмоний хусусиятлари,маданий эхтиёжларини хисобга олган холда уларни хар томонлама ривожлантиришга қаратилган таълим-тарбия усулларидан фойдаланамиз -дейди боғча мудираси С.Бобамуродова.- Ўтказилаётган бу курик-танлов,ва тадбирлар болаларнинг дунёқарашини кенгайтириб,Она-ватан,ота-она,дўст-биродар,эзгулик каби тушунчаларини шакллантиришга туртки бўлади.

     Дарҳақиқат болаликда берилган тарбия-тошга битилган ёзув каби ўчмайди.Мактабгача таълим ташкилотида ўтказилаётган хар бир тадбир, кўрик-танловлар ҳам болалар қалбида абадий муҳрланиб қолади.Уларда юртга ,маданий меросимизга мухаббат,эзгулик,яхшилик каби хис-туйғуларни шакллантиришга хизмат қилади.

Муяссар Пардаева, жамоатчи мухбир

Report Page