Оқолтин туманида ғалла ўрим-йиғим мавсумига ҳозирданоқ пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Оқолтин туманида ғалла ўрим-йиғим мавсумига ҳозирданоқ пухта тайёргарлик кўрилмоқда


Яқин кунларда 2022 йил ҳосили учун ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланади. Ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиш, ғалла донини нес-нобуд қилмасдан қабул қилиш учун соҳа мутасаддилари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда соҳага тегишли ташкилот раҳбарлари, агро кластерлар, фермер хўжаликлари шунингдек, отряд раҳбарлари ва аъзолари иштирок этишди. Семинарда ғалла ўриш комбайнларининг мавсумга шайлиги, донни нест-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда сифатли ўриб олиш ва дон сақлаш шахобчаларига киритиш, шунингдек ғалла ўрим отрядларига етарли шарт-шароитлар яратиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида Оқолтин туманида жорий йил 13 500 гектарга кузги бошоқли дон экилган бўлиб, туман бўйича 2022 йил ғалла ҳосили ўрим-йиғимида жами 35 та комбайн қатнашади. Уларнинг барчаси таъмирдан чиқарилиб, мавсумга қатнашишга шай ҳолатга келтирилган.

Report Page