22

22


Сардоба туманида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари ўрганилди


Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунига асосан жорий йилнинг май ойида республикамизда навбатдаги сайловлар ўтказилиши белгиланган эди. Ушбу қонун ва тегишли чора-тардбирларга мувофиқ, жойларда сайловлар бошланиш арафасида.


Жумладан, Околтин туманидаги мавжуд 13 та маҳаллаларда ҳам сайловга қизғин ҳозирлик кўрилди. Белгиланган тартибга кўра, маҳаллаларда сайловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, улар қўйилган талаблар асосида сайловга ҳозирлик кўришди. Хусусан, барча маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, сайловга пухта ҳозирлик кўрилди.


— Ишчи гуруҳ томонидан ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунига асосан сайловга тайёргарлик ишлари амалга оширилди, - дейди А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раиси Насиба Сюнова. – Белгиланган талаблар асосида маҳаллада обрў-эътиборга эга, кўрсатилган талабларга мос номзодлар танлаб олинди. Сайловни ўтказишга барча ҳозирлик кўрилди. Маҳаллада жами аҳоли сони нафардан ортиқ бўлиб, шундан нафар сайловчи 2031 мавжуд. Қонунга асосан ўтказилган йиғилишларда сайловда қатнашувчи 244 нафар вакил аниқланиб, рўйхатлари шакллантирилди. Айни пайтда маҳалланинг барча аҳоли гавжум жойларига номзодлар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг дастурлари тарқатиб чиқилди. Насиб бўлса, маҳалламиз ривожи, тинчлиги учун муносиб хизмат қиладиган номзод раисликка сайланади.


Таъкидлаб ўтиш жоиз, Околтин туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 майдан бошланади

Report Page