Оқолтин туманида "Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашувчи ишчи гуруҳларнинг вазифалари" мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди

Оқолтин туманида "Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашувчи ишчи гуруҳларнинг вазифалари" мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди


Маълумки, жорий йилнинг май ойида мамлакатимимзда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. Тумандаги фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссия аъзолари ҳамда ишчи гуруҳ раислари иштирок этган семинарда мутахассислар томонидан маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш тартиблари, сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи ҳудудий комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳларининг вазифалари, овоз бериш тартиблари хусусида иштирокчиларга кенг маълумот берилди.

Шунингдек, ушбу жараённи қонун доирасида шаффоф, очиқлиқ тамойиллари асосида юқори савияда ўтказиш, фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Семинарда иштирокчилар саволлари бўйича батафсил ма'лумотлар бериб ўтилди.

Report Page