Оқолтин туманда жорий йил 600 гектар майдонга соя экини экиш белгиланган

Оқолтин туманда жорий йил 600 гектар майдонга соя экини экиш белгиланган


Сўнгги йилларда сояга экинига  бўлган талаб кучайгани кўплаб сабаблари бор. Аввало, унинг дони таркибида 50 фоиз оқсил, 28 фоизгача мой бўлиб, озиқ-овқат саноатида муҳим хом ашё ҳисобланади. Бундан ташқари, соянинг саноат, техника, чорвачиликни ривожлантиришда ҳам роли катта. Ундан совун, лок-бўёқ, пластмасса, плёнка ишлаб чиқаришда, кимё, тўқимачилик саноатида кенг фойдаланилади. Қимматли озуқа эканлиги эса унинг аҳамиятини янада оширади. Чунончи, соядан шрот, кунжара олинади. Яшил пояси чорва учун тўйимли озиқадир.Оқолтин туманда жорий йил 600 гектар майдонга соя экини экиш белгиланган бўлиб, ушбу майдонларда соянинг серҳосил ва тезпишар навларини экиш учун “Бобур Қишлоқ хўжалиги” МЧЖ томонидан 30 тонна “Нафис” нави уруғлари, шунингдек “Оқолтин АПК” УК кластери томонидан 2 тонна 200 “Бинафша” нави ҳамда 2 тонна 200 “Дурдона” навлари уруғлари олиб келинди. Жойларда соя экиш учун хар бир гектарига талаб этиладиган  60 кг уруғлик чигит ўз вақтида ва сифатли тайёрланиб етказилиши ҳамда 80 кг/га фосфорли ва 40 кг/га калийли минерал ўғитлар билан жадал суръатларда экилиши доимий назоратга олиниши натижасита бугунги кунда жами 576 гектар майдонда соя экиш ишлари сифатли амалга оширилиши таъминланди. Тумандаги соя экилган майдонлардан 720 тонна соя дони етиштириш, хом ашёни қайта ишлаш ҳисобига эса аҳолига 130 тоннадан ортиқ соя ёғи ва 540 тонна юқори озуқали соя шроти етказиб бериш режалаштирилмоқда.Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексиясининг Оқолтин Туман бўлими томонида юқоридаги қарор ижросини таминлаш юзасидан Соя экинининг ҳар бир ҳудуднинг белгиланган муддатда тўлиқ экилишини, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан амлий ёрдамлар берилиши таъминланмоқда.

Олимжонов Икромжон,

Ўзагроинспексиясининг Оқолтин Туман бўлими “Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси” инспектори

Report Page