“Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Оқолтин туман босқичи ўтказилди

“Темурбеклар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Оқолтин туман босқичи ўтказилди


Мусобақа ўрта таълим муассасалари ўқувчи-ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, уларда дастлабки ҳарбий ва психологик тайёргарлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган.

Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши, туман Мудофаа ишлари бўлими, Туман чегара харбий қисм,туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган танловда ҳудудлардан ғолиб бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг жамоалари иштирок этди.

Ҳарбий-спорт мусобақанинг туман босқичи иштирокчилари Низом талаблари асосида белгиланган “Сафда қўшиқ айтиш”, “Моҳир мерган”, “Тўсиқлардан ошиб югуриш”, “Миналаштирилган ҳудудда ҳаракатланиш”, “Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш”, “Махфий пароллар билан ишлаш”, “Ҳарбий унвонлар тури ва ҳарбий лавозимлар”, “Ўзбекистон рамзлари” ва “Рақиб жамоа байроғини эгаллаш” шартлари бўйича беллашишди.

Муросасиз кечган баҳслар давомида ўқувчи ёшлар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги ва эпчиллигини намоён этиб, ўз жамоаларини ғолиблар қаторига қўшиш учун бор маҳоратларини кўрсатди.

Мусобақа якуний натижаларига кўра:

• 1-ўрин — 2 умумий ўрта таълим мактабининг «Лочинлар» жамоаси;

• 2-ўрин —9 умумий ўрта таълим мактабининг «Темурбеклар» жамоаси;

• 3-ўрин —5 умумий ўрта таълим мактабининг “Адолатпарварлар“ жамоаси қўлга киритди.

Мусобоқада ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.  

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқолтин туман Кенгаши.

Report Page