Оқолтин туманидаги ҳар бир маҳаллада "Мадад" гурухлари ташкил этилади.

Оқолтин туманидаги ҳар бир маҳаллада "Мадад" гурухлари ташкил этилади.


Ободончилик ишлари доимо эътибордаги масала бўлиб келган. Чунки, ободлик бор жойда барака бўлади. Тозалик, озодалик барчамизнинг қон-қонимизга сингиб кетган эзгу фазилатдир. Барча ўзи яшаб турган хонадонларини,кўчаларини озода,саранжон саришта қилиб ўтиришни хохлайдилар.

Бироқ,хамманинг ҳам бунга имконияти етмайди. Туманимизда ўзгалар кўмагига мухтож. якка-ёлғизлар хам бор. Ана шундай инсонларга кўмак бериш мақсадида туманимизнинг хар бир махаллаларида кўнгилли хотин-қизлардан иборат "Мадад" гурухи ташкил этилди.  Эндиликда улар  ёрдамга мухтожларнинг ҳовли-эшик олдиларини супириб-сидиради, мева, гул кўчатлари парваришига ёрдам қилади, уларнинг хонадонларини обод қилишга кўмаклашади. Зеро, кўчамиз, маҳалламиз ва туманимизнинг озодалиги учун барчамиз бирдек масъулмиз. Саранжом-саришта, файзли жойда яшаш инсонга завқ бағишлайди, ишимизда унум ва барака бўлади. Бу ишда "Мадад" гурухи амалий ишлар қилади.

Муяссар Пардаева.

Report Page