2022 йил 1 чораги давомида 119 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш аниқланиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун 1,5 млрд. сўмдан зиёд етказилган зарар ундирилди

2022 йил 1 чораги давомида 119 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш аниқланиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси учун 1,5 млрд. сўмдан зиёд етказилган зарар ундирилди

 


Электр тармоқларига ноқонуний уланиш, шунингдек, ҳисоблаш мосламаларига қасддан шикаст етказганлик ва кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатларини аниқлаш бўйича  Оқолтин туман Электр таъминоти корхонаси томонидан текширишлар олиб борилмоқда.

Ўрганишлар натижасида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида юридик шахслар томонидан 15 та ҳолатда ҳисобга олинмаган электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланиб, 3 128,8 млн кВт/с ёки 1 407 967 млн сўм зарар етказилганлиги бўйича далолатномалар расмийлаштирилган. Худди шундан жисмоний шахслар томонидан 104 та ҳолатда ҳисобга олинмаган электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланиб, 361,8 минг кВт/с ёки 106 762,8 млн сўм зарар етказилганлиги бўйича далолатномалар расмийлаштирилган.

Электр энергияни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимининг энг муҳим яна бир жиҳатлардан бири илгари дебитор қарзи кўпайиб кетган хонадон учун бутун кўча ёки маҳалла тармоқдан узилиши мумкин бўлса, ҳозир фақат индивидуал тарзда тармоқдан узилади. Бунда маълумотларни сохталаштиришнинг эса имкони йўқ. Ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказилса, у дарҳол ўчади ва тизимга хабар жўнатади. Юқоридаги марказий базадан туриб ҳаттоки қаерда ноқонуний уланиш содир этилаётганини аниқлаш мумкин. Чунки шундай ҳолат юз берса автоматик тарзда базага хабар келади. 

Оқолтин туман Электр таъминоти корхонаси

Report Page