Туман ИИБ бошлиғи “Аёллар дафтари” 3-босқичини шакллантириш ишларини сифатли якунлаш юзасидан сектор аъзоларига тегишли тавсиялар берди
April 07, 2022
"Аёллар дафтари"ни юритиш ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш бўйича аниқ тизим яратилишига асос бўлади.Оқолтин туман ИИБ бошлиғига қарашли 3-сектор ҳудудидаги Тошкент, Янги ҳаёт, Обод ва Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинидаги ишчи гуруҳларига хонадонма-хонадон юриб, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиши, ҳамда анкета сўровномасини шахсан тўлдириб, сектор штабига тақдим этиш вазифаси топширилди.
Бунда “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида аёлларнинг муаммолари қайтадан ўрганилиб, бунда ҳеч бир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз четда қолиб кетмаслигига алоҳида эътибор бериш кераклигини алоҳида таъкидланди. Бегзод Исроилов,
Оқолтин туман 3-сектор котиби