Оқолтин туманининг инвестицион салоҳияти бўйича маълумот

Оқолтин туманининг инвестицион салоҳияти бўйича маълумот


1.Туманнинг ихтисослашувини аниқлаш.


Туманнинг умумий майдони – 551.0 км.в. Маркази Сардоба шахарчаси, аҳолиси сони 50.1минг, маъмурий бўлиниши 1 шахар ва 

13 МФЙ, чеградош ҳудудлари шарқдан-Мирзаобод тумани билан, 

ғарбдан-Жиззах вилояти билан, шимолдан Сардоба тумани билан, жанубдан Қозоғистон Республикаси билан. Тумандан вилоят марказигача бўлган масофа 45 км, Республика пойтахти Тошкент шахригача бўлган масофа 120 км. 

Туманнинг асосий “драйвер соҳа”лари сифатида: 

Биринчиси - қишлоқ хўжалиги соҳаси бўлиб полиз экинлари етиштириш ва чорвачилик.

 Иккинчиси - хизмат кўрсатиш соҳаси бўлиб туман ҳудудидан ўтган Термиз-Тошкент А-373 халқаро автомагистрал йўли ёқасида умумий овқатланиш, мехмонхона, савдо, автотех хизматлари.

Ҳудуддан ўтган Халқаро автомобил йўлининг ўтиши хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси кўламини кенгайтириш имконини беради. Бундан ташқари, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, балиқчиликни ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Сут ва гўштни қайта ишловчи кичик корхоналар ташкил этиш ва реализацияси учун бозор мавжуд. Вилоят маркази Гулистон шахри ва Тошкент шаҳрига яқин бўлган ҳудуд. 

Ер хосилдорлиги нисбатан юқори ҳудуд. Қишлоқ хўжалиги ерларидан бунданда юқори хоcил олиш имконияти мавжуд. Республикада етиштирилган полиз маҳсулотларининг қарийб 13 фоизи ушбу ҳудуд хиссасига тўғри келади. Пахта ва ғалладан юқори хосил олинади.

Имкониятлар. Худудда зотдор наслли йўналишида чорва моллари парваришлаш, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, ва балиқчилик тармоқларини янада ривожлантириш, Ҳудуддан ўтган Халқаро автомобил йўлининг ўтиши хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси кўламини кенгайтириш имконини беради.. Сут ва гўштни қайта ишловчи кичик корхоналар ташкил этиш ва реализацияси учун бозор мавжуд.

2.2022-2026 йилларда оқолтин туманини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш стратегияси.

Мазкур Стратегия Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 25 мартдаги “2022-2026 йилларда ҳудудлар, тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш йўналишларини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги АФ-219-сонли фармойишига асосан ишлаб чиқилди. 

     2022-2026 йилларда туман аҳолисининг сони ва таркибининг прогноз кўрсаткичлари.

Демография. Келгусида 2022-2026 йилларда ўртача аҳоли сони        4,3 минг нафарга кўпайиб, 2026 йилда аҳоли сони ўртача 58,0 минг нафарга шундан, иқтисодий фаол аҳол сони 26,4 минг нафарга, 3-6 ёшдаги болалар сони 5 минг нафарга, мактаб ёшидаги болалар сони 12,2 минг нафарга, 18-30 ёшдагилар фуқаролар сони 11,0 минг нафарга етиши кутилмоқда.    

Саноат соҳаси

2022-2026 йилларда жами 2 трлн. 657 млрд. 900 млн. сўмлик саноат маҳсултлари ишлаб чиқарилиб, 2026 йилда ўсиш суръати           (2021 йилга нисбатан) 2,2 баробарга яъни 677 млрд. 900 млн. сўмга, аҳоли жон бошига 11 млн. 687 минг сўмга етказилади. Шундан:

Ҳудудий саноатда 

2022-2026 йилларда жами 571 млрд. 400 млн. сўмлик ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 2026 йилда ўсиш суръати       155 млрд. сўмга, аҳоли жон бошига 2 млн. 672 минг сўмга етказилади.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик соҳаси                                 2022-2026 йилларда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги мҳсулотлари жами 7 трлн. 469 млрд. 200 млн. сўмга бажарилиб,          2026 йилда ўсиш суръати (2021 йилга нисбатан) 1,7 баробарга яъни 1 трлн. 813 млрд. сўмга, аҳоли жон бошига 31 млн. 258 минг сўмга етказилади.

Қурилиш ишлари соҳаси

2022-2026 йилларда жами 1 трлн. 137 млрд. 900 млн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2026 йилда ўсиш суръати (2021 йилга нисбатан) 2,7 баробарга яъни 318 млрд. 400 млн. сўмга, аҳоли жон бошига 5 млн. 489 минг сўмга етказилади.

Хизматлар соҳаси

2022-2026 йилларда жами хизматлар ҳажми 1 трлн. 19 млрд.        200 млн. сўмга бажарилиб, 2026 йилда ўсиш суръати (2021 йилга нисбатан) 2,3 баробарга яъни 272 млрд. 200 млн. сўмга, аҳоли жон бошига 4 млн. 693 минг сўмга етказилади.

Бюджет тушумлари

2022-2026 йилларда жами бюджетга 212 млрд. сўм тушму бўлиб, 2026 йилда 51 млрд. 800 млн. сўмга яъни (2021 йилган нисбатан)          1,9 баробарга ортади.

Мехнат ресурслари.

2022-2026 йилларда фуқаролар бюджети доирасида 25 млрд.3 млн. сўм маблағ ажратилади. 2022-2026 йилларда 700 нафар камбағал фуқаролар камбағалликдан чиқарилади.

Янгидан ташкил қилинадиган кичик бизнес субъектлари 2022-2026 йилларда 986 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинади. 2026 йилда жами кичик бизнес субъектлари сони 1861 тага етказилади, ўсиш суръати (2021 йилган нисбатан) 2,1 баробарга ортади.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар 

2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 38 млрд. сўмлик кредитлар ажратилади.

Ноқишлоқ ерларни аукционга чиқариш

2022-2026 йилларда ноқишлоқ ерлардан 21,06 гектарини тадбиркорлик объектларини қуриши учун аукционга чиқарилади. Ишсизлик даражаси

2026 йилда ишсизлик даражаси 6,9 фоизга яъни                  (2021 йилга нисбатан) 1,4 баробарга камайтирилади.

Жами бандлиги таъминланадиган аҳоли

2022-2026 йилларда жами 19 минг нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланади. Жумладан:

-пахта ва ғалладан қисқартирилган ер майдонларини ижарага бериш орқали 6,1 минг нафари;

-меҳнат фаолиятини легаллаштириш орқали 4,5 минг нафари;

-жамоат ишларини ташкил этиш орқали 7,4 минг нафари;

-ташқи миграция тизимини яхшилаш орқали 1 минг нафари.

Янги иш ўринлари ташкил этиш 

2022-2026 йилларда 5639 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Шундан:

-тармоқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали 1053 та;

-ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали 3105 та;

-ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали 347 та;

-якка тартибдаги тадбиркорликни, шу жумладан ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали 1134 та.

Report Page