Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Уй-жой масаласида 5-6 йилдан бери мурожаат қилиб келаман, аммо натижа бўлмаяпти” сарлавҳали хабар юзасидан

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Уй-жой масаласида 5-6 йилдан бери мурожаат қилиб келаман, аммо натижа бўлмаяпти” сарлавҳали хабар юзасидан


Ушбу хабардаги маълумотга аниқлик киритиш мақсадида, Оқолтин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини  билан биргаликда ўрганиш олиб борилди.

Мурожаат йўллаган фуқаро Хамроев Салим Олимович Бўстон маҳалласи, Осиё кўчаси 7-уй, 1-хонадонда  ўзининг 1 нафар вояга етмаган фарзанди ҳамда укаси ва унинг оила аъзолари билан бирга истиқомат қилади. С.Хамроев карантин даврида ишсизлиги инобатга олиниб Бўстон маҳалласида  "Темир дафтар"га киритилган ҳамда моддий кўмак ва ҳомийлик  ёрдамлари кўрсатиб келинган.

Укаси Одил Хамроевнинг айтишича – акам билан мана шу ота мерос ҳовлимизда аҳил иноқ яшаб келмоқдамиз, шу давр мобайнида бирон марта низоли ҳолатлар юзага келмаган.

Олиб борилган суҳбат давомида аниқландики, С.Хамроев уй-жой масаласида бирон марта маҳалла идорасига ёки туман ҳокимлигига мурожаат қилмаган. Ушбу фуқаронинг яшаш шароити инобатга олиниб, 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида туман марказида қурилиши режалаштирилган 5 қаватли ҳар бири 20 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлардан бошланғич бадалини тўлаган холда имтиёзли шартлар асосида 20 йилга ажратиладиган ипотека кредитлари таклиф қилинди. Бундан ташқари унинг бандлигини таъминлаш мақсадида иш таклиф этилиб, туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page