Ёшларнинг мурожаатларини тинглаш, таклифларини инобатга олиш, ғояларини қўллаб-қувватлаш келажакка бўлган эътиборидан даракдир. Бўстон маҳалласида ўтказилган “ҳоким ва ёшлар” учрашуви тафсилотлари

Ёшларнинг мурожаатларини тинглаш, таклифларини инобатга олиш, ғояларини қўллаб-қувватлаш келажакка бўлган эътиборидан даракдир. Бўстон маҳалласида ўтказилган “ҳоким ва ёшлар” учрашуви тафсилотлари


"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ўртасида ишсизлик даражасини камайтириш ва уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш мақсадида кўпгина манзилли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, маҳаллалар кесимида қишлоқ хўжалигида фаолият юритиш истагида бўлган меҳнатга лаёқатли, ишсиз ёшларга босқичма-босқич "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси доирасида ер майдонлари ажратилмоқда. Бўстон маҳалласида бўлиб ўтган “ҳоким ва ёшлар” учрашувида 15 нафар ёшлар ер майдонлари ажратиб бериш, 1 нафари тикувчилик йўналишида ишга жойлашиш бўйича мурожаат қилишди. Бошқа мурожаатлар бўйича тегишли мутасадди ходимлар томонидан жойида ҳуқуқий тушунча берилди. Тадбирда 1-сектор раҳбари ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари А.Ҳайдаров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими О.Эгамовлар иштирок этишди.

Мамлакатимиз ёшларини иш билан таъминлаш орқали уларнинг даромадини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараён "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да, айниқса, кенг кўламда амалга оширилаётганлиги билан аҳамиятлидир.


Report Page