Шодлик маҳалласи Учтом аҳоли пунктида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

Шодлик маҳалласи Учтом аҳоли пунктида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди


Соғлиқни сақлаш тизимида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, касалликларни профилактика қилиш ва эрта аниқлаш ҳозирги кундаги энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Айнан шу масалани ечишга кўмаклашиш, жойларда кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси кўмагида Шодлик маҳалласи Учтом аҳоли пунктида  истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда хирург, педиатр, акушер-гинеколог, ЛОР, тери-таносил, терапевт, невролог, травматолог каби тор мутахассисликлар вакилларидан тиббий кўрик ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек Учтом оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси Барно Абдусатторова соҳа ходимлари ҳамда жамоатчиликка мурожаат йўллаб Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган очиқ мулоқот давомида шифокорлик касбини жамиятда обрўсини кўтариш, шифокорларни ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор чоралар белгиланганлигини алоҳида қайд этиб, ўз навбатида ёрдам сўраб келган беморларга ширин муомилада  бўлиш, уларга ҳалол ва пок виждон билан хизмат қилиш инсоний бурчи ҳисобланишини ўзига бириктирилган аҳоли саломатлиги учун биринчи масъул эканлиги, таъкидлади. 


Report Page