Бугунги бўлиб ўтган брифингда фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Ибодуллаев маълумот берди

Бугунги бўлиб ўтган брифингда фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Ибодуллаев маълумот берди


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги 8-10-11-12-моддаларига мувофиқ, шунингдек, фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2022 йилнинг май ойида тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16-мартдаги КҚ-320- 4 - сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги сайлов ўтказилиши тўғрисида маълумот учун айтиб ўтмоқчиман.

1. Сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, туманимизда ҳам шу йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади. Мазкур сайловни ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарлик ишлари бошланган. Ушбу сайловни намунали тарзда ўтказилиши учун туман чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

2. «Фуқаролар йиғинлари, раислари, (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни изчиллик билан амалга ошириш тадбирлари белгиланди. Шу юзадан туман  комиссиясининг таркиби тасдиқласак.  Бу комиссия таркибига турли соҳаларнинг етук мутахассислари, тажрибали раҳбар-ташкилотчилар киритилди. 

Туман  комиссиясининг вакиллари, унинг ишчи гуруҳи намояндалари сайлов жараёнларида уюшқоқликни, фаолликни таъминлаш учун белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш  чора-тадбирларини кўрадилар. 

17 кишидан иборат туман ишчи гурухи рахбари аъзоларини Сизларга таништириб ўтмоқчиман.

3.Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун фуқаролар йиғини ёки унинг кенгаши қарори билан сайлов даври учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи тузилади.

Ишчи гуруҳи таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинининг, тегишли ҳудудда жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари киритилади. 


Report Page