“Юрт келажаги” фан олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтди

“Юрт келажаги” фан олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтди


Умумтаълим муассасаларидаги иқтидорли, илғор, ташаббускор ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ўзаро дўстона муносабатлари ва соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида Околтин тумани халқ таълими тазимидаги таълим муассасаларининг 2-3-4 синф ўқувчилари ўртасида жорий йилнинг 26 март куни  “Юрт келажаги” кичкинтойлар фан олимпиадасининг туман босқичи тумандаги 1-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Мазкур олимпиадада 216 нафар ўқувчилар иштирок этдишди.

Олимпиадани туман ХТБ мудири О.Гаймназаров очиб берди. Тадбир карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда байрамона руҳда ташкил этилди ҳамда ўқувчилар ва ҳакамлар ҳайъати таркиби аъзоларига фан олимпиадасининг Низоми ва баҳолаш мезонлари тартиби бўйича тушунчалар берилди. 

Танлов якунига кўра ҳар бир синф ва фанлар йўналишида энг юқори балл тўплаган 46 нафар ўқувчилар 1-2-3 ўринларни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритди хамда туман ХТБ ва туман хокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Оқолтин туман Халқ таълими бўлими 

Report Page