Мурожаат/шикоят/савол/таклифлар йўллаш тартиби

Мурожаат/шикоят/савол/таклифлар йўллаш тартиби


1. @murojaat_va_takliflar таърифи

1.1  Оқолтин туман аҳолисининг туман ҳокимлиги билан очиқ мулоқот қилиш жойидир.

2. Мақсад ва вазифалари

2.1 Вужудга келаётган муаммолар, келиб тушаётган шикоят, савол ва таклифларни туман ҳокимлиги ваколатидан келиб чиқган ҳолда ҳал қилиш.

3. Хабар йўллаш тартиби

3.1 Келиб тушаётган шикоятлар, таклифлар, сўровлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: ҳар бир маълумот аниқ манзилга, санасига эга бўлиши ва ўз ичига аниқ талаб/мурожаат/шикоят/таклиф/саволни олиши керак.

3.2 Юборилаётган мурожаат/шикоят/таклиф/саволлар кўплигини инобатга олган ҳолда, маълумотларни битта хабарда акс эттириш сўралади.

3.3 Аноним ва кўрсатилган маълумотлари тўлиқ бўлмаган хабарлар қабул қилинмайди ва уларга жавоб берилмайди.

3.4 Телеграм ботга жўнатилган мурожаат/шикоят/савол/таклифлар, байрам

кунларидан ташқари душанба--жума кунлари 9:00 дан 17:00 гача кўриб чиқилади.

Report Page