Оқолтин туман прокурорининг Кўркам Диёр маҳалласи ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди

Оқолтин туман прокурорининг Кўркам Диёр маҳалласи ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 14 март куни тасдиқланган режа-графикга асосан 2-сектор раҳбарининг Халқ қабулхонаси ва ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Кўркам Диёр маҳалласида Ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Холматов, ҳоким ёрдамчиси Э.Болқиев, ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи О.Эгамов, ёшлар етакчиси, маҳалла раиси ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Қабулда 30 дан ортиқ фуқаролар қатнашиб, улардан 8 та мурожаат келиб тушди. Шундан 3 таси ўзини ўзи банд қилиши учун 0.50 сотихдан ер олиш, 2 таси субсидия асосида уй-жой олиш, 1 таси иш билан таъминлаш, 1 таси имтиёзли кредит олиш ва 1 таси контракт пулини тўлаб бериш тўғрисидаги масалаларига тўғри келиб, ушбу мурожаатларнинг 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва қолган 2 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилот ва корхоналарга ижобий ҳал этиш учун кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Элдор Акбутаев,

Оқолтин туман 2-сектор котиби 

Report Page