Сайёр суд мажлисида ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган маҳкумнинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилди

Сайёр суд мажлисида ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган маҳкумнинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилди


Саховат маҳалласида ўтказилган сайёр суд мажлисида 5 нафар маҳкум  жазодан шартли равишда озод қилинди,  1 нафар маҳкумнинг  белгиланган тартиб-қоидаларни бузганлиги учун ахлоқ  тузатиш ишлари жазоси озодликдан махрум килиш жазосига алмаштирилди. Туман прокуратурасининг  айблов далолатномасига асосан Ш.Ага нисбатан жиноят иши томонларнинг ярашганлиги муносабати билан ярашув асосида тугатилди.

Шунингдек сайёр суд давомида медиа режага асосан  жиноят ишлари бўйича туман суди раиси  М.Мирзохидовнинг «Фирибгарлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари» тўғрисида маърузаси тингланиб, аҳоли ўртасида ўтказилаётган учрашув ва суҳбатлар  энг аввало жамоат тартибини сақлаш, фуқароларимизнинг атрофдаги юз бераётган воқеа-ҳодисаларга лоқайд бўлмасликлари борасида фикрларини билдириб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман суди

Report Page