Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди


Бугунги олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгашининг олтмиш тўртинчи сессиясида туман сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Сессия кун тартибида  8 та масала кўриб чиқилди:

1.    Оқолтин тумани “НУРОНИЙ БЕГМАТ ХОЖИ” фермер хўжалигининг ягона ер солиғи, пенсия жамғармасига суғурта бадали ва сув ресуслардан фойдаланганлик учун солиқларни (қишлоқ хўжалик корхоналари), ИНПС пеня ва бошқа солиқ қарздорлигини тўлашни вақтинча кечиктириб туриш тўғрисида.

 

2.    Оқолтин туман маҳаллий бюджетидан маблағлар ажратиш тўғрисида.

 

3.    “Маҳалла“ ҳайрия жамоат фонди қошида ташкил этилган “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида.

4.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарори ижроси юзасидан Оқолтин туманида 2023 йил учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги лойиҳалар тўғрисида.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида Оқолтин туманида амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан Оқолтин тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Хайдаровнинг ҳисоботи тўғрисида.

6.    Оқолтин тумани ҳудудларидаги фермер хўжаликларига берилган узоқ муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3-февралдаги “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ф-22-сонли Фармойишига асосан халқ таълими тизимни ислоҳ қилиш бўйича Оқолтин тумани халқ таълими бўлимининг 2022 йил учун халқ таълими тизимини ривожлантириш таълим сифати ошириш дастури тўғрисида.

8. Оқолтин тумани адлия бўлими томонидан 2021 йил 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича Оқолтин тумани адлия бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида.

Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия иши туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида онлайн (https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=287949913370895&id=100043742358492) ёритилди.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page