Республика ишчи гуруҳи вакиллари оқолтинлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди 

Республика ишчи гуруҳи вакиллари оқолтинлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди 


Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Куранбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Оқолтин туманига ташриф буюрди ва туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўрганиш ўтказишни бошлади.

Ишчи гуруҳи аъзолари ёшлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш масалаларини тегишли масъуллар билан муҳокама қилди.

Айтиш жоизки, ўтказилаётган бундай қабуллар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришларига қулай шароитлар яратиб бериш билан бир қаторда уларнинг келажакни олдиндан режалаштириш, ўз олдига мақсад қўйиш ва уни рўёбга чиқаришда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. 

Report Page