"Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

"Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 18 феврал куни Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Оқолтин тумани бош мутахассиси Д.Мардиев, Республика маънавият ва маърифат маркази Оқолтин тумани бўлинмаси раҳбари Н.Юлдашев ва Оқолтин туман ҳокимлиги Болаларни химоя қилиш шўбаси мудири С.Нурманов билан биргаликда Оқолтин тумани 1-сонли мактабининг фаоллар залида Оқолтин туманидаги барча мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва тарғиботчилар билан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Оқолтин туман бўлинмаси рахбари ўз сўзида: Юртбошимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек – “Мамлакатимизда “Жаҳолатга қарши –маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноблик мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади”, деган фикрларига асосланиб, ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникасия манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётганлиги, диний экстремистик оқимларнинг асл мақсадлари, улар томонидан дунё ҳамжамиятига етказилаётган зарарлар, турли хил йўллар билан ёшларнинг онгини заҳарлашаётганлиги, ислом динида эса бу каби хунрезликлар доим қораланиши ҳақида тўхталиб ўтди.

 Шундан сўнг Оқолтин туман ҳокимлиги Дин Ишлари бўйича Қўмитанинг Оқолтин тумани бош мутахассиси Д.Мардиев сўзига чиқиб:"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти хақида тушунтирилди.Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад, диннинг аслида эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар, азалий қадриятлар ифодаси эканлигини тарғиб қилиш, ёш авлодга миллий қадриятларимиз, анаъналаримизни борича етказиш, юртимиз тинчлигини асраш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат эканлиги тўғрисига сўзлади.

Умид Кенжаев,

Республика маънавият ва маърифат маркази Оқолтин тумани бўлинмаси мутахассиси


Report Page