22

22


Оқолтин туманлараро иқтисодий суди томонидан “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр учрашув ташкил этилди

 

Сирдарё вилоят суди ҳамда Сирдарё вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ўртасида Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллаларда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган сайёр қабуллар режасига асосан, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди раиси А.Сувонқулов ҳамда Оқолтин туман “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Акбаралиевлар иштирокида, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасида сайёр учрашув ташкил этилди.

Тадбир давомида Оқолтин туманлараро иқтисодий суди раиси А.Сувонқулов мамлакатимизда янги қабул қилинаётган қонун ҳамда қонуности ҳужжатлари, уларга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар, шунингдек, уларнинг аҳамияти хусусида тадбир иштирокчиларига маълумот ва тушунтиришлар бериб ўтди.

Учрашув давомида фуқароларга, деҳқончилик учун бир гектаргача ер майдонлари кимларга ва қай тартибда берилиши, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари давлат мактабгача ташкилотларига қабул қилинишида бирор имтиёзга эга ёки йўқлиги хусусида, шунингдек, бошқа бир қанча ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан ташкилотчилар томонидан маълумот ҳамда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

Оқолтин туманлараро иқтисодий суди


Report Page