Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фазиловнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича аҳолига мурожаати

Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фазиловнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича аҳолига мурожаати


Барчангизга маълумки юртбошимиз томонидан ўтган 2021 йилнинг кузида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси эълон қилинди. Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошладик. Биринчи галда лойиҳани амалга ошириш учун зарур ташкилий чоралар, техникалар, ирригация тармоқлари ва бошқа инфратузилма билан таъминлаш, дарахтларни парвариш қилиш ҳамда молиявий манбалар каби масалаларни ҳал олдик.

Яшил маконлар ташкил қилиш учун майдонларни танлаб олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Лойиҳа доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик”да туманимиз бўйича 781 минг туп дарахт ва буталар умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасига, қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорлари барпо этиладиган ерларда, фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларига, ижтимоий соҳа объектлари ва ташкилотлари ҳудудларида, корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳа объектлари ҳудудларида, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида экилди.

Баҳорги мавсумда яна 1 млн дан зиёд дарахт кўчатлари экишни режалаштиряпмиз. Умуммиллий ҳаракатнинг натижаси ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, ва ҳар бир хонадонда билиниши, дарахт, умуман яшиллик саломатлигимизга, гулзорлар эса кайфиятимизга яхши таъсир ўтказиши сезилиш керак.

Шунингдек “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳасига асосан туманимиздаги 13 та маҳаллалардаги мавжуд хар бир хонадонларнинг томорқа ер майдонларига 5 донадан манзарали ҳамда 10 дона мевали кўчатлар экиш ишларини олиб борамиз.

Ҳудудларнинг марказий кўчаларига дарахт номи билан аталувчи намунавий кўчалар ташкил этилади.

давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзорлар кўпайтиришга қаратилган тизимини жорий этилади, жумладан;

кўчатларни етиштириш ва етказишда илмий ёндашувлар асосида ишларни жадаллаштириш ҳамда кўчатхоналар сонини кўпайтирилади;

ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун масъул бўлган шахсларни белгилаймиз, бу борада рағбатлантириш механизмларини кенг жорий этилади.

Бундан ташқари, қаровсиз қолган ва масъуллар бириктирилмаган дарахтларни сақлаш ва парваришлашда “Яшил майдонлар”ни кўкаламзорлаштириш, шу жумладан ушбу ҳудудларда дарахтларни экиш, сақлаш ва парвариш қилиш ишларига банд бўлмаган аҳолини, биринчи навбатда, жамоатчилар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратамиз.

 

Шу фурсатдан фойдаланиб, халқимизни умуммиллий лойиҳада фаол қатнашиб, кўчат экишга чорлаб қоламан. Зеро, ҳар бир экилган ниҳол келажакда улкан дарахтга айланиб, нафақат табиат, атроф-муҳит яшилликка бурканади, балки атмосфера ҳавосининг мусаффолигини таъминлашда, энг асосийси инсон саломатлиги учун муҳим омил бўлади.


Report Page