Бугун болаларимизни мактаб, ота-она ёки институт эмас, аксарият ҳолда қўлидаги телефон тарбияламоқда

Бугун болаларимизни мактаб, ота-она ёки институт эмас, аксарият ҳолда қўлидаги телефон тарбияламоқда


Маълумки эркин ва мустақил оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш Ўзбекистон Республикасининг демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Айнан мазкур вазифани бажариш мақсадида ўтган мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситалари фаолиятини демократлаштириш ва эркинлаштириш, уларнинг демократик, ижтимоий-сиёсий жараёндаги кенг иштирокини таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.   

“Техника ривожланиш асри” – деб ном олган ҳозирги даврда ёшларимизнинг қандай мафкурага мойиллиги, уларнинг онгида шаклланаётган ўй-фикрлари ва тасаввурларини илмий асосда ўрганиш ҳаётий заруратдир. Ёшлар камолотига, уларнинг ҳулқ-атворига ва интеллектига бир қанча омиллар таъсир этади. Бу ўринда эса албатта, жамиятда алоҳида нуфузга эга бўлган интернет воситаларининг роли беқиёсдир..

Психологларнинг такидлашича айни дамда ёшларимизнинг аксарият қисми компьютер ва мобиль телефонларга ҳаддан ташқари берилиб, ундан ажралишни тасаввур ҳам қилолмайдиган бўлиб қолди. Кечаю-кудуз ёнида туришини, тинмасдан у билан машғул бўлишни истайди. Ҳисоб-китобларга қараганда, кейинги йилларда айрим ривожланган мамлакатларда фарзанларидаги руҳий муаммолар борасида психологларга мурожаат қилаётган ота-оналар сони ортиб бораяпти. Мобиль телефони ва шахсий компьютерга ҳаддан ташқари боғланиб қолган бола ўзини бутунлай шу техникага бағишлаган ва одамлар билан ҳатто ота-онаси билан ҳам алоқани узган. Сўнги татқиқотлар шуни кўрсатдики, уяли телефондан фойдаланувчиларнинг соғлиғига етказадиган зарари кундан- кунга ортмоқда. Қулоқ саратонлари орасига телефондан кўп фойдаланувчилар салмоғи юқори эканлиги айтилган. Айниқса, ёш болалар организми учун бу мосламанинг жуда катта таъсири бор. Мамлакатимизда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом фарзандларни вояга етказиш, уларнинг бахт-у саодати, фаровон келажаги учун ҳеч кимдан кам бўлмайдиган шарт-шароит яратиш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидандир. Шу маънода мобиль телефон орқали кириб келаётган ҳар қандай ёвуз мақсадлардан фарзандларимизни ҳимоя қилиш, телекоммуникация имкониятларидан нопок йўлда фойдаланишнинг олдини олиш долзарб аҳамиятга эга.

Демак, биз фарзанд тарбиясида унинг юксак маънавиятли, ахборот маданияти истеъмолида мустаҳкам маънавий иммунитетга эга, Ватан ва миллий қадриятларга садоқат руҳида ҳамда пухта билим эгаси қилиб тарбиялаб боришимиз лозим.

Бугун болаларимизни мактаб, ота-она ёки институт эмас, аксарият ҳолда қўлидаги телефон тарбияламоқда. Мобил телефон энди оддий алоқа воситаси эмас, кўпинча ёт мафкурани тарқатадиган қуролга айланмоқда. Маънавиятимизга мутлақо бегона бўлган зарарли ғоялар чегарани бузмасдан, билдирмасдан хонадонимизга, жамиятимизга кириб келяпти. Соат сари эмас, минут сари кириб боряпти. Буларнинг барчаси биз учун огоҳлик қўнғироғи бўлиб янграши зарур эканлиги тўғрисида муҳтарам Президентимиз  Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасида ўтказилган йиғилишда алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Нуриддин Юлдашев,   Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқолтин туман бўлинмаси раҳбари                

Report Page