Вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Отабек Қўлдошев Оқолтин туманида ташкил этилган “узлуксиз навбатчилик Штаби” фаолияти ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини хонадонма-хонадон кириб ўрганди
Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Отабек Қўлдошев Штаб фаолиятини ўрганиш давомида туман “Электрк орхонаси” ҳамда “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти Оқолтин филиали авария-диспечерлик хизматининг шайлигини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида соҳа ходимларига аҳолининг электр, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича муаммоларини доимий равишда ўрганиб бориш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш, умуман куз-қиш мавсуми давомида аҳолига сифатли хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди.
Шунингдек Отабек Қўлдошев Обод маҳалласида уйма-уй юрган ҳолда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, электр, табиий ва суюлтирилган газ таъминотидаги муаммоларни ўрганди.
Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати