Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша...

Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша...


“Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида ёшлар учун Миллий гвардия хизматчиларининг жанговар кўргазмали чиқишлари, қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси намойиш этилди.

Оқолтин туманидаги 5-7 умумтаълим мактабларида "Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша" шиори остида ўтказилган тадбирда вилоят Миллий гвардияси, туман мудофаа ишлари бўлими, ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман Халқ таълими бўлими ва ҳудуддаги мактаблар юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида Миллий гвардия хизматчиларининг жанговар кўргазмали чиқишлари, қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси қатнашчиларга ўзгача кўтаринки кайфият бағишлади.

Н.Юлдашев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари

Report Page