Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими томонидан тест синовлари билан боғлиқ энг сўнгги янгиликлар ва ўзгаришларни етказиш мақсадида тарғибот учрашуви ўтказилди

Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими томонидан тест синовлари билан боғлиқ энг сўнгги янгиликлар ва ўзгаришларни етказиш мақсадида тарғибот учрашуви ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарорининг 9-банди ва чора-тадбирлар режасининг 29-банди ижроси бўйича Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида, шунингдек, Давлат тест маркази томонидан 2021 йилда амалга оширилган ва келгуси йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган янгиликлар ва ислоҳатлар тўғрисида учрашув қатнашувчиларга батафсил маълумотларни бериб ўтди. Шунингдек, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсатгичини оширишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 646-сон қарорининг аҳамияти, сертифкатни қўлга киритган абитуриентларга қўлланиладиган имтиёз, абитуриентлар учун яратилган имкониятлар, тест синовларининг очиқлик, шаффоф ва адолатли ўтиши учун Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сонли баёнининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари” тўғрисида, Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизими сертификатларни тадбиқ қилиш тўғрисида”ги 395-сонли қарори мазмун-моҳияти, Шу билан биргаликда, абитуриентлар ва ёшлар учун ҳукуматимиз томонидан уларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришларида тадбиқ этилаётган имтиёз турлари, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик кўришларида репетицион-диагностик тест синовларини аҳамияти ва фойдали томонлари, репетицион-диагностик тест синовларини ўтказиш тартиб қоидалари ҳақида учрашувга йиғилган ота-оналар ва мактаб рахбарларига тўлалигича тушунтириб берилди. 


Report Page