Оммага ўзни таништириш маҳорат дарси

Оммага ўзни таништириш маҳорат дарси


Алишер Рустамовнинг "Оммага ўзни таништириш" (Самопрезентация) маҳорат дарси ўтказиладиган сана: 2019 йил 21 сентябрь, вақти: 10:00-13:00.

Манзил: O'zbekiston Yoshlar Ittifoqi - Союз молодежи Узбекистана. Тошкент ш., Алишер Навоий, 11 уй.

Қатнашиш учун талаб: онлайн рўйҳатдан ўтиш http://bit.do/e7Rxu

Дарс тўғрисида: Ўзни таништириш деганда расмий учрашувларда ёки турли ташкилот ва муассасаларда ўзини нафақат касб эгаси, балки юқори даражадаги жаҳон андозаларига мос ўзини тутиш ва кийиниш маданиятига эга инсон сифатида намоён қилиш тушунилади.

Маҳорат дарси жараёнила иштирокчилар қуйидаги кўникмалар ва билимларга эга бўлишади:

- Ўзини қандай таништириш.

- Харидор ёки мурожаатчи учун биз кимлигимизни англаш.

- Мулоқотдаги этикет асослари.

- Бизнес субъектларига ёки давлат муассасаларига мос кийиниш маданияти.

- Харидор ёки мурожаатчи билан юқори сифатли муомала қилиш.

Маҳорат дарси тугагач, эксперт томонидан иштирокчиларга ўз иш жойларида юқорида номи келтирилган янги билимлар ва кўникмаларни амалда қўллаш юзасида тавсиялар берилади.

15 йиллик тажрибага эга бўлган Алишер Рустамов савдо-сотув ва хизматлар кўрсатиш сохасида қуйидаги халқаро брендларда фаолият кўрсатган: Giorgio Armani, Harvey Nichols, Bloomingdale's, Jimmy Choo, Coach, Alfred Dunhill Ltd. Шунингдек, Италия ва Буюк Британиянинг иккита энг таниқли савдо ва хизмат кўрсатиш мактабларида амалий тажриба олган.

Алишер Рустамовнинг расмий телеграм канали https://t.me/pro_servis

Доимий семинар, тренинг, мастер-класслардан ҳабардор бўлиб туриш учун https://www.facebook.com/bmg.uz/ Facebook саҳифамизга аъзо бўлинг ва https://t.me/bmguz телеграм каналимизга қўшилинг.

Report Page