Узоқ йиллар давомида таълим соҳасида самарали фаолият юритган Газиева Турсуной аяга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Узоқ йиллар давомида таълим соҳасида самарали фаолият юритган Газиева Турсуной аяга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди


Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ҳамда бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, шунингдек, ишламайдиган, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналар тақдирланади.

– Ҳар ким кексайганда умр бўйи қилган меҳнатлари роҳатини кўрсин экан, – дейди II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибаси Газиева Турсуной ая. – Кишининг кўнгли кўтарилиб, руҳи тетиклашади. Юртимизда биз, нуронийлар мана шундай бахтга муяссар бўлаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Шубҳасиз, ҳар бир меҳнат ўзининг муносиб баҳосини олади. Йиллар давомида элига хизмат қилган, эндиликда бой меҳнат тажрибаси, ҳаётий ҳикматлари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган инсонларнинг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланиши ҳам нуронийларга бўлган юксак эҳтиромнинг муносиб намунасидир. 

Оқолтин туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими

Report Page