Ҳурматли офицерлар, сержантлар ва сафдорлар, азиз фахрийлар ва юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари

Ҳурматли офицерлар, сержантлар ва сафдорлар, азиз фахрийлар ва юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари

ИИББ

Сизларни ва сизлар орқали барча соҳа ходимларини қутлуғ айём – Наврўз умумхалқ байрами билан муборакбод этаман.

Наврўзи олам, Ватанимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари учун, бутун халқимиз учун энг суюкли байрамдир. Лекин, ҳозирда бутун дунёда ва юртимизда бўлиб турган вазиятни халқимиз тўғри тушуниб, баҳоламоқда.

Ушбу синовли дамлар ва қутлуғ айёмда халқ манфаатларига хизмат қилиш, юрт тинчлиги ва фаровонлиги, ободлиги ҳамда барқарорлиги йўлида олиб бораётган масъулиятли ва шарафли ишларингиз, жонкуярлигингиз алоҳида эътирофга лойиқ.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат, дастурхонингизга қут-барака тилайман. Яна бир бор Наврўз айёмингиз муборак бўлсин.

Тоҳир Арипов,

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник

Report Page