2023 йил январь-июнь ойларида магистрал электр тармоқлари орқали 35,0 млрд кВт⸳соат электр энергияси узатилган

2023 йил январь-июнь ойларида магистрал электр тармоқлари орқали 35,0 млрд кВт⸳соат электр энергияси узатилган

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари иштирокида Улуғбек Ўринов маълум қилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилган ишлар 2023 йил учун белгиланган режага мувофиқ тарзда олиб борилмоқда. Акциядорлик жамияти фаолиятининг 2023 йил биринчи яримйиллиги ҳисоботидан қуйидаги рақам ва кўрсаткичлар ўрин олган:

 Электр энергиясини узатиш

2023 йил январь-июнь ойларида магистрал электр тармоқлари орқали 35,0 млрд кВт⸳соат электр энергияси узатилиб, режа 101,4 фоизга бажарилди. Ўсиш суръати 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 106,1 фоизни ташкил этди.

 Инвестиция дастури ижроси бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарорига асосан 2023 йил давомида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан, барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан, умумий лойиҳа қиймати 1 346,36 млн долларга тенг бўлган 17 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича режага асосан 2023 йилда 152,56 млн доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштириш режалаштирилган.

 Жумладан:

• Давлат кафолати остидаги чет эл маблағлари - 117,5 млн доллар;

• “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ўз маблағлари – 35,06 млн доллар.

 Хусусан, 2023 йил январь-июнь ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 29,19 млн доллар ёки режага нисбатан 119,5 фоиз ўзлаштириш кутилган эди. Шундан, давлат кафолати остидаги чет эл маблағларидан 15,08 млн доллар ёки режага нисбатан 124,32 фоиз, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ўз маблағларидан 14,11 млн доллар ёки режага нисбатан 114,72 фоиз миқдорда маблағ ўзлаштирилди яъни шу маблағлар ҳисобига тенг ҳажмдаги модернизация-реконструкция ишлари бажарилди.

 Сарф-харажатларни қисқартириш

“Ўзбекистон МЭТ” АЖда бўйича 2023 йил учун жами 11,1 млрд сўм миқдорида сарф-харажатларни қисқартириш бўйича прогноз режа белгиланган эди. «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бўйича олинган дастлабки тезкор маълумотларга кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида прогноз режа ижроси 5,7 млрд сўм миқдорида, яъни 101,1 фоизга бажарилди.

 Жумладан;

• технологик ва бошқа йўқотишлар камайтириш ҳисобига – 1,7 млрд сўм;

• бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига – 4,0 млрд сўмлик маблағлар иқтисод қилинди.

 Янги иш ўринларини яратиш

2023 йилда тизим корхоналарида 11 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган бўлиб, жорий йилнинг январь-июнь ойида тизим корхоналарида 12 нафар янги иш ўрни яратилди.

 “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқларида амалга оширилаётган таъмирлаш-созлаш, модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари ҳақидаги батафсил маълумотларни сиз расмий веб-сайт саҳифаларидан олишингиз мумкин.


Report Page