Хорижга кетувчилар учун кредит олиш тартиби

Хорижга кетувчилар учун кредит олиш тартиби


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонининг 11-бандидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда Микроқаз бериш тартиби.


1.Хорижда вақтинчалик ишлаш мақсадида ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга 10.000.000 сўмгача микроқарзларни олиш учун, фуқаролар биринчи навбатда Ташқи меҳнат миграцияси Агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат этишлари лозим.

2.Ташқи меҳнат миграцияси Агентлигининг ҳудудий филиал ходимлари  томонидан “Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри” да фуқароларни рўйхатга олинганлигини аниқлаган ҳолда “Labor-migration.uz” дастурий мажмуасига рўйхатга оладилар.

3. Шундан сўнг, фуқаро Халқ банкининг ўзи истиқомат қилаётган ҳудудуддаги филиалига 10.000.000 сўмгача микроқарз олиш мақсадида мурожаат этади. Банк ходими уни “Labor-migration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатга олинганлиги ва тўловга лаёқатлилиги ҳамда таъминотини таҳлил қилиб кредит ажратиш жараёнини бошлайди. Бунда:

А)Халқ банки томонидан хорижга чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ажратилаётган микроқарзлар қуйидаги шартларда берилади:

-        кредит миқдори – 10,0 млн. сўмгача;

-        фоиз ставкаси – йиллик 21 фоиз деб белгиланган шундан микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади;

-        муддати – 1 йил;

-        имтиёзли давр – 1 ой.

Б)талаб этилган ҳужжатлар (паспорт, меҳнат мигрантининг аризаси ва доимий иш жойига эга бўлган шерик қарздорнинг паспорти ҳамда таъминот учун учинчи шахс кафиллиги ёки кредитни қайтмаслик суғуртаси) асосида берилади;

В)уч банк иш кунида Халқ банкининг филиаллари орқали микроқарз берилади;

Е)“Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган шахслар ҳамда Агентликнинг “Labor-migration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатга олинган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетаётган фуқароларга микроқарзлар берилади;

Д) микроқарз маблағларини қарз олувчининг Халқ банкида очилган махсус пластик картасига пул кўчириш йўли билан ёки нақд пул кўринишида ажратилади;

Ё) микроқарз ҳамда унга ҳисобланган фоизлар қарз олувчининг

(оила аъзоларининг) топшириғига мувофиқ, уларнинг ҳисобварақаларига халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келиб тушган маблағлар ҳисобидан тўланади. 


Report Page