Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида "Одам савдосига қарши кураш" мавзусида тадбир ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида "Одам савдосига қарши кураш" мавзусида тадбир ўтказилди

С.Исраилов


29 июнь куни Гулистон қурилиш коллежи негизида ташкил этилган "Хорижга вақтинча меҳнат қилувчи фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази"да "Одам савдосига қарши кураш" мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда марказда 6 хил йўналишда таҳсил олаётган 130 нафар фуқаролар ҳамда ҳамкор ташкилотлардан Ички ишлар бошқармаси ҳамда "Истиқболли авлод" нодавлат-нотижорат ташкилотидан масъул шахслар ва ҳуқуқшунослар иштирок этишди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё минтақавий филиали бошлиғи С.Исраилов томонидан "Одам савдоси тўғрисида"ги Қонун ва унда кўзда тутилган тушунчалар, ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтди.
Республика "Истиқболли авлод" ННТ вакили томонидан ташкилот фаолияти, яратилган доимий телефон алоқаси ва фуқаролар мурожаатлари юзасидан тушунчалар берилди.

Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида бўлаётган ўзгаришлар юзасидан филиал ходимлари маъруза қилишди, хусусан, филиал бош мутахассиси А.Туракулов "Фуқароларни хорижга ташкилий юбориш" шартлари ва босқичлари юзасидан батафсил тушунча бериб ўтди.

Шунингдек, филиал ходими У.Саидбеков Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2020 йилдаги "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4829 сонли қарори бўйича яратилаётган қулайлик ва имтиёзлар юзасидан маъруза қилди.

Ички ишлар бошқармаси ходими Ш.О. томонидан фуқароларга Одам савдоси қурбонлари, одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мавзусида маъруза қилинди.

Шунингдек, учраув қатнашчиларига тарқатма материаллар тарқатилди.

Report Page