Сирдарё вилояти Боёвут туманига Молия вазирининг ўринбосари Ё.Э.Турсунов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари А.А.Азизовлар ташриф буюришиб, Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали камбағалликни камайтириш чораларини ишлаб чиқиш…

Сирдарё вилояти Боёвут туманига Молия вазирининг ўринбосари Ё.Э.Турсунов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари А.А.Азизовлар ташриф буюришиб, Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали камбағалликни камайтириш чораларини ишлаб чиқиш…

 https://t.me/Sirdaryoviloyatmoliya

Боёвут тумани ҳокимлиги залида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ҳудудлар молияси масалалари бўйича ўринбосари Ёрқин Эргашевич Турсунов ҳамда иштирокида Боёвут туманида инвестиция лойиҳалари асосида қишлоқ жойларда инфраструктурани яхшилаш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

  •  "Баландпарвоз гапардан қочиб, аниқ ва амалга ошириш мумкин бўлган, қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлашга қаратилган, мазмун жиҳатидан халқ фаровонлигига ҳисса қўшадиган лойиҳаларни танлаб олишимиз лозим" деди маърузачи.
  • Бугунги кунда Боёвут туманида 129минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Ишловчилар ва тадбиркор, ёшлар ва нуронийлардан ташқари ишсиз, камбағал оилаларни аниқлаш зарур. Бу бизни анчадан буён қийнаб келаётган савол,- дейди Ё. Турсунов. - Сирдарё вилоятида бу борада пилот лойиҳани амалга оширяпмиз. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатан камбағал оилаларни ўрганамиз, энг муҳтожларни аниқлаб оламиз. бунинг учун манзилли ўрганишимиз керак.

Тан олиш керак, ҳаммада ҳам тадбиркорлик қобилияти йўқ. Мисол учун, Боёвут туманида аниқланган 17600 нафар камбағал юртдошларимизнинг 5 фоизини тадбиркорликка жалб қилсак, қолганлари учун иш ўринлари яратиш лозим.

  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш бўйича нималар қила оламиз? - дея савол қўйди маърузачи. - Аввало иш ўрни яратиш учун, ишсиз аҳолини касбга тайёрлаш керак. Режалаштирилган ишларни йил давомида тизимли амалга ошириш керак.

Куни кеча республика даражасида бўлиб ўтган сим орқали кенгашда белгилаб берилганидек, 2020 йилда амалга ошириш учун энг муҳим масалаларга (янги йил дастурга тушмай қолган) қўшимча маблағлар ажратиш кўзда тутилмоқда.

Молия вазири ўринбосари Ё. Турсунов айтишича, бозорлар давлат тасарруфидан чиқарилиб, тадбиркорларга берилиши борасида Президентга таклиф киритилган. Агар имзоланса, бозорлар хусусийлаштирилади, қўшимча иш ўринлари яратилади.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилаларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ўлмас Мамадаминов иштирок этишди ва сўзга чиқишди.

Тадбир суҳбат тарзида, ўзаро фикр алмашиш услубида ўтказилди.

Инвесторлар жалб қилиш борасида фикрлар тингланди.

Мажлисда вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишиб, бу борада ўз фикр-*мулоҳазаларини билдирдилар.

Боёвут туманида кластер ташкил қилинганда текстил корхонаси ишга тушириш кўзда тутилган эди. Ушбу лойиҳа бўйича қурилиш март ойида бошланади.

Хотин-қизлар учун иш ўрни айнан текстил корхонасида ташкил этилгани маъқул, - деган фикрга келинди тадбирда.

Сўзга чиққан вилоят прокурори Равшан Машарипов бу вазифаларни бир ёқадан бош чиқариб, амалга оширилади,  барчамиз масъулиятни ўз бўйнимизга оламиз, дея ваъда берди.

Вазир ўринбосари Ё. Турсунов вазирликка аниқ, конкрет таклифлар бериш,  амалга оширилиши реал бўлган лойиҳаларни киритиш, зарур маблағлар эса вазирлик томонидан ажратилишини таъкидлади.

Мутасаддилар Боёвут туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш билан бир қаторда ночор, камбағалликда ҳаёт кечираётган аҳоли хонадонларида ҳам бўлишди.

Энди тумандаги камбағалликда яшаётган одамлар нима билан шуғулланиши кераклиги ўрганилиб, иш усулини ўргатиш, даромади кам аҳоли дунёқарашини ўзгартириш, унга мос йўналишлар ва зарур кўмаклар бериш тажрибаси қўлланилади. Шу асосда туманда камбағалчиликни камайтириш дастурини ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилади.



Report Page