Шодлик маҳалласидаги “Учтом” қишлоғида замонавий гузар фойдаланишга топширилди.

Шодлик маҳалласидаги “Учтом” қишлоғида замонавий гузар фойдаланишга топширилди.


Шодлик маҳалласидаги “Учтом” қишлоғида замонавий гузар фойдаланишга топширилди.Гузарнинг рамзий очилиш тадбири олдидан урф-одатларимизга кўра қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди.

«Учтом» аҳоли пунктида 60 хонадон турли миллатга мансуб 450 нафарга яқин аҳоли аҳил-иноқ ҳаёт кечириб кеклмоқда. Гузарда барча шароитга эга тикувхонаси, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, компютер саводхонлиги маркази, савдо дўкони, сартарошхона ва гўзаллик салони барпо этилган. Аҳамиятли томони ушбу хизмат кўрсатиш соҳаларида 20 нафардан зиёд ёшлар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлашга эришилди.

Кўркам ва замонавий маҳалла гузарини барпо этишда «Термиз тезкор қурилиш» жамияти раҳбари  Хайитали Алламуродовнинг катта ҳиссаси бор.

Тадбирда сўзга чиқган вилоят ҳокими ўринбосари Ўлмас Мамадаминов – «Сурхондарё, Сирдарё бу икки воҳанинг меҳр дарёси бир, азму шижоати бир эканлигини» яна бир бор таъкидлади. Сурхондарё халқининг биринчилар қатори синовли кунларда елкадош бўлиб, улкан бунёдкорлик ишларида жонбозлик кўрсатганлари учун, сирдарёликлар номидан чуқур миннатдорчилик рамзи сифатида, Сурхондарё вилоятидан ташриф буюрган мутассаддиларга тўн кийдирди.

Report Page