Оқолтин туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида вилоят семинари ўтказилди.

Оқолтин туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида вилоят семинари ўтказилди.


Ҳар бир боланинг ўз иқтидори ва истеъдоди бўлади. Фақатгина уни ўз вақтида илғаб юзага чиқариш лозим. Бу жараёнда эса ўқитувчидан изланиш, юксак педагогик маҳорат талаб этилади. Халқ таълими тизимида таълим сифатини янада яхшилаш, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида соғлом муҳитни яратиш, ўқитувчилар касб маҳоратини ривожлантириш ва илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, таълим самарадорлигини оширишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш мақсадида туман ХТБ Бошланғич таълим методисти М.Ўлжабоева бошчилигида “Ўқитишнинг замонавий шакллари ва креатив фикрлаш” мавзусидаги вилоят ўқув семинари туманимиздаги 2-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. Семинарни Оқолтин туман ХТБ мудир ўринбосари Ҳ.Қаршиев очиб берди. Келажагимиз эгаларининг таълим олишга бўлган қизиқиши кўп жиҳатдан педагогнинг дарс ўтиш сифатига боғлиқ. Шу жиҳатлар инобатга олинган ҳолда ҳар бир ўқитувчи ўқувчиларга давлат таълим стандартлари асосида 3-”А”синфда ўқиш фанидан “Куз саховати” , “Узумлар оиласи” мавзусида машғулотни ўзига хос услубда ташкил этди.  Семинарда ўқитувчиларнинг жамоада ишлаш малакасини шакллантириш мақсадида 45 дақиқалик дарсни 1-умумий ўрта таълим мактабнинг энг кучли 5 нафар жонкуяр  ўқитувчилари Расулова Шаҳноза, Улуғмуродова Гўзал, Ўримбоева Васила. Мадраҳимова Дилафруз ҳамда Хусанова Чиннигуллар намунали ташкил қила олдилар. Ижодий ишлар кўргазмасидан эса ўқувчилар истеъдоди яққол намоён бўлганлигини илғаб олиш мумкин. Бундан ташқари 1-умумий ўрта таълим мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Қўлдошева Нафиса томонидан МЎД асосида “Табиий фанларни ўрганаман” мавзусида тақдимоти тингланди. Тақдимот ўзига хос ёндашув асосида ташкил этилган. 2-умумтаълим мактаб бошланғич синф ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар семинарга яна ҳам файз қўшди. Ўқув семинарга туман, шаҳарлардан фан методистлари ҳамда мактаб методбирлашма раҳбарлари ташриф буюрдилар. Семинар сўнгида фан методистлари, ўқитувчилар томонидан очиқ дарс тахлил қилинди ва ўзларининг методик тавсияларини беришди. Таълимда ижодкорлик билан иш олиб бораётган бошланғич таълим ўқитувчиларининг маҳорат дарслари вилоят миқёсида оммалаштирилди. Семинарда иштирок этган барча педагоглар бир-бирлари билан ўзаро фикр ва тажриба алмашиб, тадбир давомида ўзларига керакли бўлган методик тавсияларларни олдилар. Тадбир кўтаринки рухда ва баҳс мунозараларга бой ноанъанавий усулларда ўтказилди.Ўқув семинарнинг мазмунли ўтишида вилоят ХТБ бошланғич таълим методисти Гулсара Давронованинг ўз ўрни бор албатта. Тиниб-тинчимас,ғояларга бой устозларимизга ва туман, шаҳарлардан келган методист ва методбирлашма раҳбарларига ҳамда 3-мактаб методбирлашма раҳбари Ойнахол Исматовага, миннатдорчилик билдирамиз.

Оқолтин туман Халқ таълими бўлими

Report Page